Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззахда масжидлардан электр энергия учун ортиқча маблағ ундирилганини аниқлади. «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» 2019−2021 йиллар мобайнида 58 миллион 289 минг сўм нотўғри ҳисоблаган.
Навоийдаги иссиқхоналарга табиий монополия бўлган «Навоий ИЭС» 1 Гкал иссиқлик энергиясини 166,1 минг сўм ўрнига — 227,5 минг сўм қиммат нархда етказиб бергани аниқланди. Натижада 70 дан ортиқ тадбиркорга қарийб 8,0 млрд сўм зарар етказилди. Суд Антимонополия қўмитаси кўрсатмасини қаноатлантирди.
Антимонополия қўмитаси нархларни асоссиз оширган ва рақобат қонунчилигини бузган монопол ташкилот — «Ўзбекистон Кабел Телевидениеси»га нисбатан иш қўзғатди. Бунинг натижасида нархларни сунъий ошириш ҳолатига чек қўйилди. Қолаверса, компанияга нархларни декларация қилиш бўйича кўрсатма берилди.
Антимонополия қўмитаси 3 ой ичида 10 та ҳолатда инсофсиз рақобатга йўл қўйилганини аниқлади, қолаверса, тил бириктириш ва картель келишувлар бўйича жами 4 та ҳолат ўрганиб чиқилди. Натижада монопол корхоналар тартибга солинадиган нархларни нотўғри қўллаши ортидан олган 3,6 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромади истеъмолчиларга қайтарилди. Давлат харидлари доирасида эса 985 та рақобатга зид ҳолат аниқланди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобир Каримов лавозимидан озод этилди. У UzAuto Motors монополиясига қарши чиққан эди ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Ягона имтиҳон маркази ишга тушгандан кейин давлат имтиҳон марказлари ёпилгани нотўғри бўлганини айтган эди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбари ўринбосари Фарруҳ Қорабоев Ўзбекистонда бензин нархининг ошиши сабабларини санаб ўтди ва нархларни барқарорлаштириш бўйича қандай чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Жумладан, бензин импорти географиясини кенгайтириш, Аи-80 бензинини кунига 3 минг тоннадан кам бўлмаган ҳажмда етказиб беришни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Бухорода бюджет ташкилоти қарийб 65 млрд сўм миқдоридаги харидларни тендерсиз амалга оширгани аниқланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Рақобат тўғрисида"ги қонунни бузганлик учун иш очди.
Монополияга қарши кураш қўмитаси «Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси 2019 йилда 31,4 млрд ва 2020 йилда 33,4 млрд сўмлик давлат харидларини аукцион ва тендерсиз амалга оширганлигини аниқлади.
Техник чигит нархининг 31,2 фоизга арзонлашуви пахта ёғининг биржадаги нархларига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Бунга Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржада техник чигит нархини сунъий равишда оширганлик аломати билан 24 та пахта кластерига қарши иш қўзғатгани ҳам сабаб бўлди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржада техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш аломатлари билан 34 та пахта кластерига нисбатан иш қўзғатди. Апрелда улар нархи 38 физга кўтарилган.
Ўзбекистонда бозорида устунлигини сақлаб турган компаниялар рўйхатига 107 хил маҳсулот ва хизмат кўрсатиш тури бўйича 93 та компания киритилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси реклама конструкциялари оммавий равишда бузиб ташланаётганига изоҳ берар экан, уларнинг ярми талабларга жавоб бермаслигини маълум қилди. Қўмита барча томонларни қонун талабларига риоя қилишга чақирди. Тадбиркорлар эса ташқи реклама объектлари демонтажи, ҳукумат қарорида кўрсатилганидек, суд қароридан сўнг амалга оширилиши лозимлигини таъкидлашмоқда.
Ўсимлик ёғи нархининг ўсиши ташқи бозорда нархлар ошиши билан боғлиқ, дея хабар қилди Монополияга қарши курашиш қўмитаси. Қўмита мамлакатда ёғ захиралари етарлича эканини ва нархларни барқарорлаштириш бўйича чоралар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Энергетика вазирлигининг тадбиркорларнинг электр тармоғига уланиши учун бир марталик 14,7 млн сўмгача бўлган тўловни жорий этиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини келишилмаганини маълум қилди. Лойиҳанинг дастлабки версиясида тўловлар камроқ миқдорда бўлган, қолаверса, унда маиший истеъмолчиларнинг ҳам тўлов қилиши назар тутилган эди.
Уй-жой коммунал хизмати мамлакат бўйлаб кўп қаватли уйларда лифтларни таъмирлаш ва янгилаш ишларини бош пудратчи сифатида «Технопарк» компаниясига топширишни таклиф қилди. Лекин ҳукумат қарорига кўра, ижрочилар тендер ва танловлар асосида танланиши лозим эканлиги таъкидланган. Шунингдек, ерлар электрон аукционлар асосида берилиши назарда тутилган бўлса-да, «Андижон вилояти саноат маркази» учун ерлар қарор асосида берилган.
Суд UzAuto Motors иши бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг апелляция шикоятини қаноатлантирмади. Шунга кўра, биринчи инстанция судининг 30 октябрдаги ҳал қилув қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси пандемия даврида МСКТ текширувлари нархларининг асоссиз оширилганини ўрганишда «Бизнес-омбудсман» қаршилигига дуч келганини маълум қилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиснинг биринчи ўринбосари Бобир Каримов кириб келаётган автомобиллар учун божхона тўловини пасайтиришни UzAuto Motors монополиясига қарши курашишнинг ягона йўли деб атади. Шунингдек, қўмита ўз ҳисоб-китобларига шубҳа қилмасликларини таъкидлади.
Тошкент шаҳар маъмурий суди UzAuto Motors АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини қаноатлантирди. Қўмитадан UzAuto Motors томонидан тўланган давлат божини ундирилиши белгиланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси суд қарори устидан шикоят қилишини маълум қилди.
АОКА UzAuto Motors компаниясининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси суд жараёнини ёритаётган ОАВга босим ўтказгани ҳақидаги маълумотини ўрганиб чиқиб, айблов исботини топмаганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг